Биласизми?

Хабарингиз бор кеча “Севилья” Ла Лиганинг 6-турида ўз майдонида “Реал”ни қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Севилья” сўнгги йилларда "Сантьяго Бернабеу"даги ўйинларда “қироллик клуби” учун энг қулай рақиблардан бири бўлиб келмоқда. Аммо "Рамон Санчес Писхуан"да бунинг тамомила акси. Гап шундаки, “Севилья” кетма-кет 4та мавсумдан буён ўз майдонида “Реал”ни мағлубиятга учратиб келмоқда.

Яна бир эътиборга молик жиҳати “галлактикослар” XXI асрда энг кўп меҳмонда айнан андалусияликлардан мағлуб бўлишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)