Биласизми? Роналду 2018 йилда ҳаммадан кўп гол урмоқда
Ads

Кеча Испания Ла Лигасининг 29-туридан ўрин олган “Реал” ҳамда “Жирона” (6:3).

Шу куни “қироллик клуби” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз номига покер ёздириб қўйишга эришди. Эътиборлиси, 2018 йилда “Реал” сафида жами 13та учрашувда иштирок этган 33 ёшли португалиялик футболчи рақиблари дарвозасига 21та гол уришга муваффақ бўлди. У бу борада Европанинг кучли бешлик чемпионатларида тўп сураётган футболчилар орасида яққол пешқадамлик қилмоқда.

У 21та гол уриш давомида 1та покер, 1та хет-трик, 6та дубль қайд этган, 2та баҳсда 1тадан гол урган. Роналду кетма-кет 8та ўйиндан буён майдонни голсиз тарк этмаяпти.