Биласизми? Россия ЖЧ-1994дан буён илк марта мундиалларда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Акинфеев эса биринчи марта ўз дарвозасидан гол ўтказмади

Хабарингиз бор кеча Россия терма жамоаси ЖЧ-2018даги илк баҳсида Саудия Арабистонини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, руслар 1994 йилги АҚШ мундиалидан сўнг илк марта жаҳон чемпионатларида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Таъкидлаш керакки, Россия ўшанда Камерунни 6:1 ҳисобида таслим этган эди.

Бундан ташқари Россия терма жамоаси дарвозабони Игорь Акинфеев жаҳон чемпионатларидаги фаолиятида илк бор дастлабки ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.

Маълумот учун, ушбу ғалаба Россиянинг ЖЧ-2002дан буён мундиаллардаги илк ғалабаси бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!