Биласизми? Симеоне бошқарувидаги
Ads

Хабарингиз бор кеча Мадриднинг “Атлетико” клуби УЕФА Европа лигаси финалида “Марсел”ни (3:0) мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритди.

Ушбу баҳс “матрасчилар” учун Диего Симеоне бошқаруви остидаги 377-ўйин бўлди. Эътиборлиси, Мадрид клуби ушбу учрашувларнинг 200тасида (53%) ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди.

Аниқроғи, “Атлетико” Симеоне бошқарувида 34 марта 0:0, 67 марта – 1:0, 45 марта – 2:0, 31 марта – 3:0, 13 марта – 4:0, 7 марта – 5:0, 2 марта – 6:0 ва 1 марта – 7:0 ҳисобларини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли аргентиналик мутахассис “Атлетико”ни 2011 йилдан буён шуғуллантириб келмоқда.

Минбар

Барча блоглар