Биласизми? Сўнгги 13 йилда илк бор Европа лигаси чорак финалига 8та турли давлат жамоалари чиқишди

Барчанингза маълум кеча УЕФА Европа лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувлари ўтказилди ва икки ўйин натижасига кўра кучлилар чорак финалга йўл олишди.

Қизиғи шундаки, 2005 йилдан буён мусобақанинг чорак финалида илк бор 8та турли мамлакат жамоалари иштирок этишади. Эслатиб ўтиш лозимки ўша пайтларда ушбу мусобақа УЕФА кубоги номида ташкил этилар эди.

Бундан 13 йил муқаддам ушбу мусобақа чорак финалига қуйидаги жамоалар чиқишан эди: "Ньюкасл" (Англия), "Парма" (Италия), "Осер" (Франция), "Спортинг" (Португалия), "Аустрия" (Австрия), "Вильярреал" (Испания), АЗ (Голландия).

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Европа лигаси чорак финалига ЦСКА (Россия), "Арсенал" (Англия), "Атлетико" (Испания), "Лацио" (Италия), "Марсель" (Франция), "РБ Лейпциг" (Германия), "Спортинг" (Португалия) ҳамда "Ред Булл" (Австрия) жамоалари йўл олишди.