Биласизми? Сўнгги 32 йилда илк бор Африка термалари ЖЧ плей-оффига чиқа олишмади

Хабарингиз бор бундан бироз аввалроқ ЖЧ-2018нинг “H” гуруҳи сўнгги турида Сенегал Колумбияга 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани тарк этди.

Эътиборлиси, Али Сиссе бошчилигидаги Сенегал ҳам ЖЧ-2018да иштирок этган Африканинг Миср, Марокаш, Нигерия ва Тунис терма жамоалари каби уйига эрта кетадиган бўлди.

Қизиғи шундаки, бундай ҳолат сўнгги бор 1986 йилги мундиалда қайд этилган эди. Ўшанда ҳам мусобақага ташриф буюрган “қора қитъа”нинг барча терма жамоалари гуруҳ босқичида ўз юришларини тўхтатишга мажбур бўлишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!