Биласизми? Сўнгги 32 йилдан буён ЖЧ мезбонлари чорак финалда мағлуб бўлишмаяпти
Ads

Хабарингиз бор яна саноқли дақиқалардан сўнг Сочидаги “Фишт” стадионида ЖЧ-2018нинг чорак финалидан ўрин олган Россия ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги баҳс старт олади.

Эътиборли жиҳати шундаки, сўнгги 32 йилдан буён жаҳон чемпионати мезбонлари чорак финалда мағлуб бўлмай келишмоқда. Ушба анъанани россиялик футболчилар давом эттира олишадими ёки йўқ, бунга бир неча соатлардан сўнг жавоб оламиз.