Биласизми? Ван Галь Левандовскини
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ устози Луи ван Галь ўз вақтида “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскини “Олд Траффорд”га олиб келмоқчи бўлганлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Левандовски айни дамда дунёнинг энг яхши ҳужумчиси ҳисобланади. Мен уни "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи бўлганман. Айтиш лозимки, ўша пайтда унинг нархи биз учун аҳамиятсиз эди, фақат “Бавария” уни қўйиб юборишни истамаган”, - дейди голландиялик мутахассис Daily Mail нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 29 ёшли польшалик футболчи ёзда “Реал”га ўтишга розилик бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.