Биласизми? Харри Кейн Англия терма жамоаси сафида сўнгги 7та баҳсда 8та гол урди
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби форварди Харри Кейн кеча бўлиб ўтган Нигерияга (2:1) қарши ўртоқлик баҳсида гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

Эътиборлиси, 24 ёшли футболчи Англия терма жамоаси сафида майдонга тушган сўнгги 7та учрашувида ўз ҳисобига 8та гол ёздириб қўйишга эришган.

Яна бир қизиқ жиҳати, “шпорлар”нинг уч нафар футболчиси (Харри Кейн, Эрик Дайер ва Деле Алли) Англия терма жамоасининг сўнгги 15та голидан 11тасида бевосита иштирок этишган.