Биласизми? Зидан бошқарувидаги "Реал" илк марта сафарда гол ура олмади

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания чемпионатининг 12-турида Мадриднинг икки клуби – “Атлетико” ҳамда “Реал” ўзаро куч синашишди. «Ванда Метрополитано» стадионида кечган ўйин 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди.

Эътиборлиси, Зинедин Зидан бошқарувидаги “қироллик клуби” илк марта Ла Лига доирасидаги сафар учрашувида гол ура олмади. Бундан ташқари 2005 йилдан буён биринчи марта ушбу жамоалар ўртасидаги Мадрид дербисида ҳисоб очилмади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу дурангдан сўнг ҳар иккала жамоа ўз очколари сонини 24тага етказиб олди ва мос равишда 3- ва 4-ўринларни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!