Бинчи лига. "Андижон" бугун "УзДонгЖу" билан назорат учрашуви ўтказади

Ўтган мавсум якунларига кўра кучлилар сафидан тушиб қолган "Андижон"нинг ҳозирча Биринчи лигада ҳам ишлари юришмаяпти. Мухлислар давралар оралиғида ўз сафига тажрибали футболчиларни қўшиб олган "бургутлар"дан мавсумнинг иккичи қисмида фақат ғалаба кутишмоқда.

Усмон Тошев бошчилигидаги жамоа бугун Бўстон даҳасида жойлашган БЎФМ майдонида вилоятнинг Биринчи лигадаги яна бир вакили "УзДонгЖу" клуби билан навбатдаги назорат баҳсини ўтказади. Учрашув соат 17:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!