Биринчи лига. 22-турда кимнинг имконияти қандай?
Ads


Бугун Биринчи лига жамоалари 22-тур учрашувларида майдонга тушишади. Биз жамоаларнинг имкониятлари хақида сўз юритмоқчимиз.

“Насаф-2” - Янгиер”

Нурали Султонов бошчилигидаги ёш насафчилар аввалги турда “Цементчи”га мағлуб бўлишганди. Улар бу турда “Янгиер”ни қабул қилишади. Бу учрашув қизиқарли ўтиши кутиляпти. “Насаф-2” ўз майдонида яхши ўйин намойиш этишини хисобга оладиган бўлсак, бу учрашувда уларнинг имкониятларини юқорироқ баҳолашимиз мумкин. Чунки “Янгиер” жамоаси сафарда ишончли тўп сура олишмаяпти.

Имкониятлар: 55-45

“Сурхон” – “НБУ-Осиё”

Бу турнинг марказий учрашувларидан бири термизда бўлиб ўтади. “Алпомиш” ўйингоҳида бўладиган ажойиб учрашув кўпчиликнинг диққат марказида бўлиши тайин. Айниқса “Цементчи” ва “Андижон” мухлисларининг. Чунки бу икки жамоанинг очко йўқотиши улар учун совға бўлиши мумкинн. Ўйин жихатидан ҳам бир-бирига тенг бўлган икки жамоа бугун Термизда ажойиб ва қизиқарли футбол намойиш этиб беришади деган умиддамиз.

Имкониятлар: 50-50

“Орол” – “Ғаллаорол”

Бу икки жамоанинг тўқнашуви ҳам муҳлислар диққат марказида бўлиб турибди. Тимур Турдиев бошчилигидаги “Орол” иккинчи даврада анча ишончли тўп суришмоқда. Таркиб жиҳатидан ҳам улар рақибларидан бироз устунликка эгалар. Бу учрашув қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

Имкониятлар: 55-45

“Хоразм” – Зомин”

Хоразмда кечадиган бу жамоаларнинг тўқнашуви тенг курашлар остида ўтиши кутилмоқда. Ўйин томонидан тенг кучга эга бу клублар бугун ғалаба учун майдонга тушишлари табиий. Улардан чиройли ўйин кутиб қоламиз.

Имкониятлар: 50-50

“Норин” – “Локомотив БФК”

Хаққулободда ўтадиган бу учрашувда “Норин”нинг имкониятларини юқорироқ баҳолашимиз мумкин. Улар ўз уйларида ўтадиган ҳар бир беллашувда фақат ғалаба учун майдонга тушиб келадилар. Вали Келдиев келганидан сўнг жамоа анча кучли ўйин намойиш этиб келмоқда.

Имкониятлар: 60-40

“Ёзёвон Лочинлари” – “Хотира-79”

Ёзёвонда кечадиган учрашув кескин курашларгша бош ўтиши табиий. Чунки бу иккала жамоаларга ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Айниқса уйчиликлар бугун ғалаба учун борларини бериб ўйнашлари аниқ. Рустам Дўрмонов келгандан сўнг уйчиликлар таркиби сезиларли равишда ўзгариб кетди. Ўйин томонидан ҳам ўзгариш бўлганини сезишимиз мумкин.

Имкониятлар: 45-55

“Нурафшон” – “УзДонгЖу”
Бухорода кечадиган бу учрашувда жамоаларнинг имкониятларини тенг баҳолашимиз мумкин. Бу иккала жамоа турнир жадвалининг қуйи поғоналарини эгаллаб туришибди. Иккала жамоа ҳам ёш футболчилардан ташкил топган. Улардан бугун чиройли футбол кутиб қоламиз

Имкониятлар: 50-50

“Машъал-2” – “Цементчи”

Муборакда кечадиган бу тўқнашувнинг аҳамияти жуда юқори. Қувасойликлар Олий лигага чиқишни бош мақсад қилганликлари боис улар бугун фақат ғалаба учун майдонга чиқишади. Диёр Мирзабоев шогирдлари ҳам уларга етарлича қаршилик кўрсатишлари тахмин қилинмоқда. Мен бу учрашувни қизиқарли ва томошабоп ўтишини айтиб ўтмоқчиман.

Имкониятлар: 45-55

“Андижон” – “Истиқлол”

Андижонда бўладиган бу учрашув кўпчиликнинг диққат марказида бўлиши кутилмоқда. Усмон Тошев шогирдларини очко йўқотишга хаққилари йўқ. Мақсад Олий лигага чиқиш экан ҳар бир рақибни мағлуб этишлари керак. Усмон Асқаралиев бошқарувидаги “Истиқлол” ҳам Олий лигага чиқишни мақсад қилган ҳолда майдонга чиқиб келишмоқда. Қисқаси бу учрашув қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтиши кутилмоқда.

Имкониятлар: 55-45

Бу менинг шахсий фикрим. Сиз қандай фикрдасиз?

 

Комилжон Икромов тайёрлади