Биринчи лига: Рустам Абдухамитов: Бизда аҳил жамоа йиғилди

Биринчи лиганинг "Истиқлол" жамоаси футболчиси Рустам Абдуҳамидовнинг мавсум якунидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Биз жуда ҳам омадли мавсумни ўтказдик - деб сўзларини бошлади. Биринчи лига бахсларини юқори ноталарда якунлаганимиздан хурсандмиз. Албатта бу натижаларга осонликча эришиб бўлмайди. Бизнинг жамоа атмосферасида ўйинчилар бир-бири билан аҳиллиги шоҳсупага кўтарилишимизга сабаб бўлди деб хисоблайман.

Бизга катта эътибор қаратган "Қувасойтаъмирқурилиш" корхонасига миннатдорчилик билдираман. Жамоамизнинг барча аъзоларига бу мавсум учун рахмат. Насиб этса "Истиқлол" устози Усмон Асқаралиев билан яна биргаликда ишлаймиз деган умиддаман. У инсондан жуда ҳам аҳамиятга эга тарбия олдик. Аҳмедовичга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Жамоамиз билан елкама-елка бўлган мухлисларимизга ҳам, умуман олганда барча-барчага рахмат.


Беҳруз Холиков тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!