Биринчи лига: Шаҳзод Убайдуллаев: 2018-йилда Олий лигада ўйнамоқчиман
Ads

 Биринчи лига карвони аста-секин охирлаб бормоқда. Бу йил биринчи лига янги кашфиётларни тақдим этмоқда. Турнирда ўз тўпурарлик қобилиятини кўрсатаётган "Машъал-2" хужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев шулар жумласидандир. Биз Шаҳзодни сухбатга тортдик.

Салом Шаҳзод. Сухбатимиз аввалида оилангиз ҳақида икки оғиз маълумот берсангиз.

- Мен 1998 йилнинг 2 март куни Наманган вилояти Косонсой туманида таваллуд топганман. Оилада олти кишимиз Дадам, Аям, акам, ва иккита синглим бор. Мен оиламизда иккинчи фарзандман.

Футбол оламига кириб келишингизга ким сабабчи бўлган?

- Футболга келишимга дадам сабабчи бўлганлар чунки уларнинг ўзлари ҳам футболчи бўлганлар. Дадамнинг исмлари Умиджон Жўраев. Дадам бир қанча Олий ва биринчи лага клубларида тўпсурганлар масалан 1996-1999 йиллари «Косонсой», 2000-2001 “Қизилқум”, 2001-2002 «Андижон», 2003 йили «Металлург», 2003-2004 «Машъал», 2005 йили “Шўртан” жамоаларида ўйнаган.

Сизга футбол сир-асрорларини ўргатган биринчи мураббийиз ким?

- Менинг биринчи мураббийим Умархон Атахоновдир.

Футбол билан қачондан шуғулланасиз ва дастлабки тўп сурган жамоангиз?

- Футбол билан 6 ёшимдан бошлаб шуғулланиб келмоқдаман.  2015-2016 йиллари Наманганнинг «Косонсой» жамоасида тўп сурганман
Менинг биринчи Профессионал шартномам 2016 йил 1 август куни Муборакнинг «Машъал» жамоаси билан бўлган.

"Машъал"га қандай келиб қолгансиз?

- «Машъал» га келишимга сабаб Дилявер ака Ваниев бўлганлар. Улар мени «Машъал» футбол клубида "ёш футболчиларга эътибор кучли, сен ўзингни кўрсатсанг, сени олий лига жамоасига ўтишинг осон бўлади" деб айтганлар ва мен иккиланмасдан «Машъал» танлаганман.

 

"Машъал-2"да ажойиб статистикани қайд этаяпсиз...

- Ҳозиргача биринчи лигада голларим сонини 25 та бўлиб турибди. Бундан ташқари ёшлар лигасида ҳам тўп сураман.Ҳозиргача ёшлар лигаси доирасида 5та тўп киритганман. Албатта бу голлар менинг жамоадошларим сайи ҳаракати билан урилган ва мен уларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Кейинги режаларингиз.

- Мен 2018 йилда «Машъал» нинг Олий лига жамоасида ўйнамоқчиман.

Комилжон Икромов суҳбатлашди