Биринчи лига.
Ads

Биринчи лига 34-туридан ўрин олган "Цементчи" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўйиндан олинган энг сара суратларни сизларга ФОТОМАҚОЛА тарзида тақдим этамиз. Учрашувдан сўнг Биринчи лига ғолиблари бўлмиш "Цементчи" жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимдан ҳам фотоларни тақдим этамиз.

 

Учрашувдан аввал мухлисларга концерт дастури тақдим этилди

Бугунги учрашув қаҳрамонлари чиқиб келишмоқда.

Учрашув кескин курашларга бой бўлди.

Учрашув қизиқарли ўтиши тахмин қилинаётганди. Тахминлар ўзини оқлади.

 

"Цементчи" ўйинчиси Анвар Раҳимов голидан ажойиб кадр.

Абдумалик Ҳакимов Олий лига ҳақида ўйлашни бошлаб юборган бўлса ажабмас.

Учрашувдан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда "Цементчи" "1-лига чемпионлари"деб номланган оқ футболкаларни кийишди.

Қувасой шаҳар хокимлиги ва Фарғона футбол федерацияси иккала жамоа аъзоларига эсдалик совғалари топширишмоқда.

"Цементчи" жамоаси сардори Даврон Маматов сўзга чиқиб барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

"Цементчи" жамоаси мураббийлари ўз шогирдларидан фахрланишса арзийди!

"Цементчи" жамоаси мухлисларга эсдалик совғалари улашдилар.

1-лига чемпионлари - "Цементчи" жамоаси!

 

"Цементчи" жамоаси!

We are the champions!

 

Комилжон Икромов тайёрлади.