Биринчи лига. "Цементчи"ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди

Биринчи лига бахсларининг 6-турига бугун старт берилади. Марказий ўйинлардан бири Қувасойда бўлиб ўтади. Ушбу учрашув тафсилотлари билан шу ерда танишишингиз мумкин.

16:30 "Цементчи" - "Андижон" 1:0

Гол: Рахматилло Мелибоев 28 (пен)

Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), Ш. Файзиев (Жиззах), Ш. Қаюмов (Жиззах)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Цементчи”: 16. Илҳом Жуманов3. Оқилбек Маҳмудов4. Раҳматулло Мелибоев7. Даврон Исоқов (8. Анвар Раҳимов 68) 9. Сардор Сотиволдиев (10. Абдулазиз Юсупов62) 13. Умиджон Матмусаев14. Маъруфжон Зокиржонов21. Элёр Мамасолиев (17. Нодир Ибрагимов 63) 24. Нуриддин Маматвалиев (22. Аббос Жумақулов. 66)27. Даврон Маматов (С)30. Санжарбек Зокиров.
Захира:1. Дилмурод Мамаюсупов6. Отабек Аҳмаджонов 15. Зокиржон Нурматов 

“Андижон”:34. Лочин Долимов4. Дилмурод Маҳмудов 6. Иброҳим Отахонов    (С) (22. Мақсуджон Маҳмудов 68) 7. Шаҳбоз Жумабоев (11. Фарруҳ Шотурсунов 60) 8. Фарҳод Бекмуратов10. Анвар Бердиев15. Абдурасул Комилов (77. Шаҳзод Каримов.76) 18. Абдулазиз Ёқубов23. Санжар Асқаралиев26. Қаҳрамон Маҳамаджонов70. Ойбек Нурматов.(21. Муҳаммадюсуф Абдумажидов 55)

Захира:95. Баракатилло Исроилов 17. Жаҳонгир Маҳсудов20. Кемран Нажафалиев. 22. Мақсуджон Маҳмудов

Огохлантиришлар: Фарход Бекмуратов 19, Сардор Сотволдиев 22, Шахбоз Жумабоев 22, Иброхим Отахонов 35, Лочин Долимов 85

Четлатишлар: Даврон Маматов 85, Анвар Бердиев 85

Учрашув бошланди.

4 "Цементчи" ўйинчиси бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Лочин Долимов вазиятни бартараф этди.

7. Мелибоев бурчак тўпини амалга оширгач, "Андижон" жарима майдони ичида Умид Матмусаев дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

Учрашув жуда ва жуда шиддатли бўлмоқда.

Ҳар икки  жамоа ҳам ҳисобни очишга уринмоқда.
25. Дилмурод Маҳмудов чап қанотдан ҳужумга ўтиб борди.Жарима майдони ичида тўпни шеригига ошириб бермоқчи бўлаётганида рақиб ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

28. Учрашувда хисоб очилди. Рахматилло Мелибоев пеналтини аниқ амалга ошириб жамоасини олдинга олиб чиқди.

Голдан сўнг яна "Цементчи" олдинга интилмоқда. Лекин "Андижон" яхши химояланмоқда.

38. Анвар Бердиев сал бўлмаса ҳисобни тенглаштириши мумкин эди.Рақиб жарима майдони ичида Даврон Маматов тўпни дарвозабонига ошириб берди.

41. Цементчи сардори Даврон Маматов марказдан тўпни тўғри жарима майдонча ичига ошириб берди.Дилмурод Маҳмудов ҳаводаги тўпни боши билан уриб, қайтаришга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди.

48. Элёр Мамасолиев жарима майдони ичига кирмасдан тўпни дарвозага йўллашга қарор қилди.Дарвозабон Лочин Долимов ўз ўрнида тўпни ушлаб олди.

Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларимизни асабини жунбушга келтирмоқда.

55. Анвар Бердиев қулай имкониятдан фойдалана олмади. У йўллаган зарба бироз ноаниқ кетди.

60. Фарход Бекмуратов узоқ масофадан дарвозага зарба йўллади. Аммо ноаниқ кетди.

68. Мелибоев марказда тўпни Ибрагимовга ошириб қулай вазиятга чиқармоқчи бўлди.Абдурасул Комилов тўпни боши билан қайтариб юборди.

Хар икки жамоа мураббийлари майдон четида шогирдларига керакли кўрсатмаларни бериб боришмоқда.

"Андижон" жамоаси бор эътиборини хужумдан изламоқда.

Учрашувни бевосита ўйингохдан кўриш учун 4000 ортиқ томошабин ташриф буюрган.  

85. Учрашувда икки ўйинчи хакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. Даврон маматов ва Анвар Бердиев қизил карточка олиб майдонни тарк этдилар.

Учрашувнинг сўнгги дақиқалари асабий ўтмоқда.

Учрашув якунланди. Хисоб 1:0. "Цементчи" фойдасига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!