Биринчи таймда 2:0 ҳисобида олдинда бораётган Анзур Исмоилов жамоаси якунда ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиқди
Ads

 

Осиёнинг бошқа жамоалари сингари Хитой жамоалари ҳам айни дамда мавсумолди ўқув-йиғин машғулотларининг олиб боришмоқда.

Ҳамюртимиз Анзур Исмоилов тўп тепадиган “Чангчун Ятай” клуби айни дамда Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоасига қарши назорат баҳсини ўтказмоқда.

Эътиборлиси, ўйиннинг 14-дақиқасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов питерликлар дарвозасини ишғол этди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироз ўтиб "Чангчун Ятай" ҳисобни 2:0га етказди.

Аммо иккинчи таймда “Зенит” 5 та гол уриб ғалабани илиб кетди.

Назорат ўйини. Дубай.

“Зенит” (Россия) – “Чанчунь Ятай” (Хитой) - 5:2 (0:2).

Голлар: Исмаилов, 14 (0:1). Чанченг, 29 (0:2). Маурисио, 51 (1:2). Маурисио, 63 (2:2). Жирков, 71 (3:2). Дзюба, 77 (4:2). Дзюба, 80 (5:2).

“Зенит” (1-тайм): Лунев, Анюков, Нету, Ломбертс, Чернов, Гарсия, Эрнани, Жулиано, Шатов, Кокорин, Кержаков.

“Зенит” (2-тайм): Бабурин, Зуйков (Данни, 66), Йованович, Кришито, Жирков, Маурисио, Цаллагов, Юсупов, Могилевец, Джорджевич, Дзюба.