Ads

"Лос-Анжелес Гэлакси" клуби ҳужумчиси Робби Кин фаолиятини Чемпионшипда давом эттириши мумкин. Sky Sports нашрининг тарқатган хабарига кўра, у "Бирмингем" клуби вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда.

36 ёшли ирландиялик футболчи айни дамда эркин агент мақомига эга. Жамоа бош мураббийи Харри Реднапп Кин билан аввалроқ "Тоттенхэм"да бирга ишлаган, энди эса улар “Бирменгем”да фаолият юритишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Реднапп Кин атрофида ўзига янги жамоа тузишни режалаштирганини маълум қилган эди.