Биродар Абдураимов: Ҳаммани олдида қўлини кўксига қўйиб узр сўраб нима қилади? Бу кимга керак?
Ads

Ўзбек футболининг тирик афсонаси Биродар Абдураимов Олимпия терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги муваффақиятсизлиги ҳақида жиддий гаплар гапирди.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалда Жанубий Кореяга (4:3) қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг бош мураббий Равшан Ҳайдаров ва бир қатор футболчиларнинг ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджоновдан очиқчасига кечириб сўрашгани кўпчиликнинг жиддий танқидларига сабаб бўлган эди.

"Биз бошқа спортчиларимиз каби футболчиларимиздан ҳам муваффақиятларни кутгандик. Ҳеч бўлмаса финалга чиқишни кутгандик. Афсуски, улар ўзларига юклатилган вазифани уддалай олишмади. Умуман олганда, терма жамоамизнинг иштироки ҳақида нима дейиш мумкин? Мураббийни қилган ишини қаранг! Мағлубиятга учрагандан кейин бошини эгиб кечирим сўраши нимаси? Сен мураббиймисан, унда ютқазгандан кейин ариза ёзиб, ишдан кетмайдими? Ҳаммани олдида қўлини кўксига қўйиб узр сўраб нима қилади? Бу кимга керак? Ахир ютқазиб бўлишди-ку, ундан кўра ўз ихтиёри билан ишдан кетгани яхши-ку! Бундай иши билан кимни алдаяпти?", - дейди футболимиз фахри.

Биродар Ҳасанович билан уюштирилган тўлиқ суҳбатди тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dadosh.onash Dadosh
06/09/2018 16:09
Bu afsonaviy odamdan ciqayotgan gapni qarang bu insoni gapimas manimca nima namangan xalqi yerdan ciqan qozi qorinmi nima bolsayam keling namanganga bir afsonaviy oyin bolsin siz koring xaqiy qiy namangan wanini ximoyacillari bor afsonaviy Tow qul aka.anu alisher degani uzini tugilgan joyiga pul tikmay wowkentga tikani bizga alam qilmaydi bizni namangan xalqi Navbaxorni ozi qollaydi xudo xoxlasa bu safarxam yutaylik olohim barca namangan wanini ximoya qilayotgan insollarga ozing kuc quvat ato etgin olihim