Боатенг нима учун
Ads

“Бавария” клуби ҳимоячиси Жером Боатенг нима учун ёзги трансферлар мавсумида бошқа жамоага ўтиб кетмаганлигини айтди. Футболчининг сўзларига кўра, мюнхенликлар устози Нико Ковач унинг жамоада муҳим ўйинчилардан бири эканлигини айтган.

Ёзги трансферлар мавсумида ПСЖ ва МЮ немис ҳимоячисига жиддий қизиқиш билдирди, аммо Боатенг якунда Мюнхенда қолишга қарор қилди.

Мураббий бошидан ўзининг миннатдорлигини ва ишончини билдирди, – дея Боатенгнинг сўзларини келтиради Bild нашри. – Нико Ковач менинг клубга кераклигимни айтди. ПСЖ ва МЮ? Бу қочиш эмас, балки нимадир янгилик қидиришга чанқоқлик. Аммо “Бавария”да ўзимни яхши ҳис қиляпман. Бу жаҳоннинг энг йирик клубларидан. Моуриньога шахсан телефон қилиб, менга қизиқаётгани шарафлигини айтганман. Ажойиб суҳбат бўлган эди ва ўшанда нима учун МЮга ўтмаслигимни айтганман.