
Бобо-Усмон Ботуров олтин медаль соҳиби
Ҳиндистонда бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган “Indian Open” халқаро турнирининг 69 килограммда Бобо-Усмон Ботуров ҳиндистонлик Динеш билан беллашди.
Қийин ўтган учрашувнинг биринчи раундида рақибининг қошини ёрди. Иккинчи раунда эса Бобо-Усмон рақибига хоҳлаганча зарбалар йўллади. Учинчи раундда ҳинд боксчиси ҳам қатор зарба йўллади. Бироқ жанг сўнггида ҳакамлар боксчимизни ғолиб деб топди.
Фикрлар