Бобур Акбаров ва Абдуллоҳ Олимов яна
Ads

Бўлажак мавсумга ҳар қачонгиданда юқори кайфиятда тайёргарлик кўраётган “Андижон” жамоаси айни дамда йиғинни ўз қароргоҳида олиб бормоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра машғулотлар Виктор Жалилов бошчилигида ўтказилмоқда. Режага кўра, бугун футболчилар тиббий кўрикдан ўтди. Эътиборлиси уларнинг орасида янгилар ҳам бор. Хусусан, сўнгги икки йилни Малайзия чемпионатида ўтказиб қайтган Бобур Акбаров яна жамоага таклиф этилди. Тажрибали ҳимоячи клуб раҳбарияти билан ўтказган музокарадан сўнг жорий мавсумни “Андижон”да бошлаши аниқ бўлди.

Шунингдек сўнгги йилларни “Нефтчи”да ўтказиб келган қанот ярим ҳимоячиси Абдураҳмон Абдулҳақов ҳамда “Машъал” билан хайрлашишга қарор қилган ярим ҳимоячи Абдуллоҳ Олимов “Андижон” жамоаси билан келишувга эришди. Ушбу футболчилар ПФЛ талабига биноан бугун тиббий кўрикдан ўтказилди.

Таркибни кучайтириш мақсадида ҳозирда яна бир қатор футболчилар билан музокара ўтказилмоқда. Янги футболчилар катта эхтимол билан жамоанинг Тошкентда бошланадиган йиғинига келиб қўшилади. Маълумот учун “бургутлар”нинг ўқув-йиғини 8 январдан пойтахтга кўчади.

Туркия йиғинига қадар мураббийлар штаби селекция ишларини якунлаб, таркибни шакллантириб олишга харакат қилмоқда.