Бобур Давлатов

Мавсумнинг иккинчи ярмига Туркияда тайёргарлик кўраётган "Нефтехимик" жамоаси бугун ушбу йиғин доирасида ўзининг илк назорат ўйинини ўтказди. Нижнекамскликларга Сербиянинг "Пролетер" клуби рақиблик қилди.

Голларга бой тарзда кечган учрашувда серблар 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. "Нефтехимик" сафида ҳамюртларимиз Вагиз Галиулин ва Бобур Давлатов иккинчи бўлимда майдонга тушди ва Давлатов пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди, аммо бу гол унинг жамоасига камлик қилди.

"Нефтехимик" 28 январь куни Сербиянинг "Вожводас" жамоасига қарши навбатдаги назорат ўйинини ўтказади.

Назорат ўйини

"Нефтехимик" (Россия) — "Пролетер" (Сербия) 1:5.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)