Ads

“Бока Хуниорс” ҳимоячиси Леонардо Балерди Дортмунднинг “Боруссия” клубига кўчиб ўтишга жуда яқин турибди.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди 19 ёшли футболчининг трансфери бўйича аргентиналиклар билан келишувга эришган. Унга кўра дортмундликлар Балерди учун “Бока Хуниорс”га 16 млн евро беришади. Аргентиналик футболчи эса “Боруссия” билан 2023 йилга қадар шартнома имзолайди.

Маълумотларга қараганда Балерди янги ҳафта бошида Дортмундда тиббий кўрикдан ўтади ва янги жамоаси билан шартнома имзолайди.