"Бока Хуниорс" ҳимоячиси Европанинг машҳур клуби билан шартнома имзолади
У энди Голландия чемпиони сафида тўп суради.
Амстердамнинг "Аякс" клуби ўзининг ҳимоя чизиғини "Бока Хуниорс" ҳимоячиси Лисандро Магальян билан кучайтирди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра голландияликлар 25 ёшли аргентиналик футболчи билан 2023 йилга қадар шартнома имзолашган. Бунинг эвазига эса "Бока Хуниорс"га 9,5 млн евро тўлашган.
Маълумот учун, Магальян жорий мавсум "Бока" сафида жами 8та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар