Ads

Мадрид сафари олдидан мингга яқин "Бока" мухлислари ўз суюклиларини аэропортгача кузатиб қўйишди. Мухлислар шовқин-сурон, пиротехника воситалари ва клуб мадҳияси билан футболчиларни қўллаб-қувватлашди.

Эслатиб ўтамиз, "Ривер Плейт" ва "Бока Хуниорс" ўртасидаги иккинфи финал ўйини 24 ноябрда бўлиб ўтиши керак эди, аммо шу куни мезбон жамоа мухлисларининг тартибсизликлари ва рақиб жамоа автобусига ҳужум қилиши натижасида учрашув қолдирилган эди.

Сўнг ташкилотчилар ушбу ўйинни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионига кўчиришди.