Бўкада Александр Шадрин ва Улуғбек Усмондиёров хотира турнири старт олди
Ads

Биласиз, юртимиз футболи тарихида шундай футболчилар борки, улар қисқа умр кўрган бўлса-да, ўзларининг фаолияти давомида ажойиб ўйин намойиш этиб, барчада бирдек яхши таассурот қолдира олган. 

Шундай футболчилардан саналадиган Александр Шадрин ҳамда Улуғбек Усмондиёров хотирасини ёд этиш мақсадида Бўка шаҳрида хотира турнирига старт берилди. Бу ҳақда "Локомотив" расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, унда 17-18 ёшли футболчилардан иборат 14 та жамоа иштирок этмоқда. Қизиқарли тарзда кечаётган мусобақада айни дамда гуруҳ баҳслари бўлиб ўтмоқда. 9 июль санасида ушбу турнир ўз ғолиб ва совриндорларини аниқлайди. 

Турнирнинг тақдирлаш маросимида “Локомотив” жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишади.