Бокс. Жаҳон чемпионати. Дилшодбек Рўзметов мўғулистонлик рақибини қай аҳволга солди? (видео)
Ads

Бугун мусобақанинг иккинчи кунида -81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Дилшодбек Рўзметов ўзининг дастлабки жангини ўтказди. Мўғилистонлик Шинебаяр Нармандахга қарши рингга кўтарилган ҳамюртимиз ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарорига кўра ғалаба қозонди ва (5:0) кейинги босқичга йўл олди.

Дилшодбек саралаш баҳсларидаги юришини конголик Петер Питага қарши жанг билан давом эттиради. Ушбу жанг 15 сентябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) - Шинебаяр Нармандах (Мўғилистон) 30:26, 30:27, 30:27, 30:27, 30:27

Қуйида ушбу жангни томоша қилишингиз мумкин: