Бокс: Миразизбек Мирзаҳалилов ҳам ярим финалда
Ads

Осиё ўйинларининг бугунги кун баҳслари доирасидан ўрин олган бокс бўйича -56 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги ярим финал босқичи иштирокчилари номи маълум бўлди.

Хусусан, ушбу вазн тоифасида ҳамюртимиз Миразиз Мирзаҳалилов мўғулистонлик Энх-Амар Хархуга қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли кечган баҳс ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди. Энди вакилимизнинг ярим финалдаги рақиби индонезиялик Сунан Агунг Аморагам бўлади.

Қайд этиш лозим, бугун шунингдек Исроил Мадримов ҳам ярим финал босқичига чиқиш учун эронлик рақибига қарши рингга кўтарилади.