Боксчилар Тошкентда бўладиган профессионал бокс оқшомига тайёргарлик кўрмоқда (фотогалерея)

Профессионал боксда муваффақиятли одимлаётган боксчиларимиз Мирзакамол Неъматов ва Баҳромжон Фозилов ўзларининг навбатдаги жанги учун тайёргарлик кўрмоқда. Эсингизда бўлса, 14 март куни "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтган оқшомда Мирзакамол Неъматов россиялик Зураб Заниевни, Баҳромжон Фозилов эса Озарбайжон вакили Али Маммадовни муддатидан олдин мағлуб этган эди.

Бизга маълум бўлишича, Тошкент шаҳри май ойида яна бир профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади ва унда айнан мана шу боксчиларни ҳам кўришимиз мумкин.

Неъматов ва Фозилов ҳозирда "Янгиобод" спорт базасида жисмоний тайёргарлик бўйича машғулотлар олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!