Боксчиларимиз Бишкекдаги халқаро турнирда медаллар билан қайтишди

  • 5 февраль, 2018, 13:49
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, 31 январ - 4 феврал кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги К. Кожомкул спорт саройида бокс бўйича Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишлаганган 41-халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан 146 нафар чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун рингга чиқишди, дея хабар беради Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

Мусобақа якунларига кўра, 52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Фозилжон Абдумурадов мезбонлар вакили Турат Осмоновни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Фазлиддин Мелибоев (69 кг) эса қирғизистонлик Эрмек Сакеновни, Обиджон Тоҳиров (+91 кг) ҳам қирғизистонлик Шеймуҳаммед Ҳакимовдан устун келиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Умидли боксчиларимиздан бири Нодиржон Мирзахметов (49 кг) ҳал қилувчи баҳсда қирғизистонлик Мирлан Туркбай уулуга имкониятни бой бери қўйган бўлса, Ойбек Жўраев (56 кг), Баҳром Фозилов (81 кг) учинчи ўрин билан кифояланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!