Боксчиларимиз Россияда 10та олтин медални қўлга киритди
Ads

Россиянинг Ярославль шаҳрида бокс бўйича халқаро турнирда боксчиларимиз 10 та олтин медальни қўлга киритди.

Халқаро турнирда мезбон боксчиларидан ташқари Ўзбекистон, Беларус, Қозоғистон, Украина келган чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун ўн вазн тоифасида рингга кўтарилди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасиз аъзоларидан 48кгда Аҳмаджон Аҳмедов, 50 кгда Кобланбай Тўрабоев, 52 кгда Фарход Эшмаҳаметов, 54 кгда Руслан Абдуллаев, 57 кгда Асадбек Абдураимов, 60 кгда Фарруҳбек Хасанов, 63 кгда Логин Петров, 66 кгда Нурислом Исомилов, 70 кгда Жаҳонгир Зокиров, 75 кгда Шохжаҳон Абдуллаев барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

photo_2017-12-11_17-41-51

photo_2017-12-11_17-41-46

Шунингдек, терма жамоамиз умум жамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Нурислом Исмоилов мусобақанинг энг яхши боксчиси дея эътироф этилди.

photo_2017-12-11_17-42-01

photo_2017-12-11_17-41-38

Sports.uz