Боксчиларимизни қўллаб-қувватланг ва уларга овоз беринг!

  • 28 ноябрь, 2017, 21:55
  • 0
  • Бокс

Осиё бокс Конфедерацияси йилнинг энг яхшиларини  аниқлаш борасида сўровномда ўтказмоқда. Жумладан йилнинг энг яхши боксчи бўлиш учун Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов ва Жасурбек Латиповлар номзодлар қаторида эътироф этилишди.

Бундан ташқари Ражаббой Отаназаров (энг яхши ёш боксчи 75 кг), Жавлонбек Йўлдашев (ўсмирлар ўртасидаги энг яхши боксчи, 75 кг), Исроил Мадримов, Абдулхай Шорахматов (WSB тоифасидаги энг яхши боксчилар, 75 ва 56 кг), Иқболжон Холдоров, Санжар Турсунов (йил кашфиёти, 64 ва 91 кг), Ҳамид Тангриберганов  (йилнинг энг яхши мураббийи), Александр Ҳамидов (Йилнинг энг яхши рефериси), Ўзбекистон бокс Федерацияси,  (йилнинг энг яхши бокс федерацияси) каби вакилларимиз ҳам турли номинацияларда номзодлар қаторидан жой олишди.

Уларни қўллаб-қувватланг ва овоз беринг.

Овоз бериш учун ушбу ҳаволани босинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!