Бокудан хушхабар йўқ

Айни кунларда Озарбайжон пойтахтида дзюдо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати беллашувлари давом этмоқда. Бугун регламентга мувофиқ, эркаклар ўртасида 73, аёллар ўртасида 57 килограммгача вазн тоифаларида баҳслар бўлиб ўтмоқда. 

73 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан вакилларимиз Ғиёсжон Бобоев ҳамда Ҳикматулло Тўраев афсуски, медаллар учун курашни эрта тарк этишди. Тўраев учинчи даврада мўғулистонлик рақибига имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Бобоев иккинчи даврада омадсизликка учради. Шунингдек, қизларимиздан Амина Мамедова биринчи босқичдаёқ кореялик номдор рақибасига рўбаро келиб қолди ва ютказди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!