Болалар футболи. "Келажагимиз умидлари" болалар фестивали старт олди

2019 йилдаги дастлабки фестивалга Наманган вилоятида старт берилди. Наманган шаҳар ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати спорт залида бўлиб ўтган фестивалда Наманган шаҳридаги умумтаълим мактаб ўқувчиларининг 3-синф ўқувчилари иштирок этишди.

Фестивални юқори савияда ўтказишда Наманган вилоят футбол ассоциацияси ходимлари ва мураббийлари, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболни ривожлантириш департаменти ходимлари фаол иштирок этишди.

Тадбир сўнггида болажонларга ЎФА томонидан совғалар ва сертификатлар топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!