Болгариядаги ҳангома ёхуд Баҳодир Жалолов қай тариқа финалга йўл олди (Видео)

Болгарияда давом этаётган “Странжа” турнирининг  навбатдаги ярим финал баҳсида энг оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Баҳодир Жалолов арманистонлик Гурген Ованисян билан финалга чиқиш учун жанг олиб борди.

Мазкур тўқнашувда қизиқ ҳолат рўй берди. Яъни жанг якунида ғолибни эълон қилаётган бошловчи арманистонлик боксчини ғалабасини эълон қилди. Ваҳоланки, жангда устунлик қилган юртдошимизни ғалабасини таблода ҳам кўрсатиб турганди. Ҳакамларнинг қарорига кўра, Жалолов 4:1 ҳисобида зафар қучган эди.

Хуллас, ушбу ҳангомадан кейин бироз тушунарсиз ҳолат юзага келди ва якунда ғалаба ҳамюртимизга қайтариб берилди. Шу тариқа Жалолов финалга йўл олди. Унга ҳал қилувчи жангда ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Қуйида, содир бўлган қизиқ ҳолатни томоша қилишингиз мумкин!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)