Болгариялик баҳодирга самурайнинг кучи етмади

 
Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўказилган эркаклар ўртасидаги ҳалқаро турнири болгариялик Григор Димитров ғалабаси билан якунланди.
 
Мукофот жамғармаси бир миллион АҚШ доллари бўлган мусобақанинг ҳал қилувчи беллашувида Григор япониянинг энг кучли теннисчиси Кей Нишикори билан рақобатлашди.
 
 
Бир соату 48 дақиқа давом этган финал ўйинида 6:2, 2:6, 6:3 ҳисоби қайд этилди.
 
Шу тариқа Григор Димитров фаолиятидаги бешинчи ва мавсумдаги илк совринини қўлга киритди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!