Бонуччи: Гаттузо келганидан сўнг "Милан" буткул ўзгарди

Италиянинг “Милан” клуби ҳимоячиси ва сардори Леонардо Бонуччи “россонерилар” бошқарувига Женнаро Гаттузонинг келгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Унинг жамоага бош мураббийи этиб тайинланганидан сўнг барчаси буткул ўзгарди. “Милан” ўзининг оптимал формасини тиклаб олди. Буларнинг барчаси Гаттузонинг меҳнатлари деб ҳисоблайман.

Энди жамоа ҳудди шу руҳда давом этиши керак”, - дейди Бонуччи.

Маълумот учун, “Милан” айни дамда 41 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!