"Бордо"га рад жавобини берган Анрининг Бельгия терма жамоасидаги лавозими кўтарилди

  • 31 августа, 2018, 16:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Афсонавий франциялик футболчи Тьерри Анри Бельгия терма жамоасининг иккинчи рақамли мураббийига айланди. Бу ҳақда терма жамоа расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра энди 41 ёшли мутахассис жамоа бош мураббийи Роберто Мартинесга ассистентлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Анри бунгача Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабида руҳий тайёргарлик бўйича фаолият юритиб келаётган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию