“Боррусия Д” ўз таркибини “Базель” футболчилари билан кучайтирмоқчи
Ads

“Базель” клуби футболчилари, хужумчи Димитри Оберлен ва ҳимоячи Мануэль Аканжилар Дортмунднинг “Боррусия” клуби қизиқиш доирасида эканлиги маълум бўлди, бу ҳақида Blick нашри ҳабар бермоқда.

“Қора-сариқлар” спорт директори Михаэль Цорк  чоршанба куни швецарияликларнинг “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувини майдондан туриб кузатиб борган.

Маълумот учун, 20 ёшли хужумчининг хуқуқлари “Ред Булл Зальцбург”га тегишли, 22 ёшли Аканжининг “Базель” билан тузилган шартномаси эса 2021 йилда якунланади.