Германия Бундеслигасининг 20-турида “Боруссия Д” сафарда “Фрайбург” меҳмони бўлди.

Қизиқарли ва муросасиз курашларга бой кечган беллашув кутилмаганда дортмундликларнинг 2:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Шу куни “Фрайбург”га ғалаба келтирган голларга Жон Ву Ен (49') ва Жонатан Шмид (52') муаллифлик қилган бўлса, “Боруссия”нинг ягона жавоб голини Юссуфа Мукоко (76') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)