“Боруссия Д” ЕЧЛда ажойиб натижа қайд этди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида “Брюгге” билан нурсиз дуранг қайд этди. Ушбу ўйинда немис клуби футболчилари 930 аниқ узатмани амалга оширган.

Айнан шу натижа ЕЧЛда 2003/04 йилги мавсумидан бери иккинчи энг яхши кўрсатгич бўлди.

Битта ўйинда энг кўп аниқ узатмани амалга оширган жамоа “Манчестер Сити” ҳисобланади. Хосеп Гвардиола шогирдлари томонидан 2018 йили “Базель”га қарши баҳсда 979 аниқ узатма қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!