“Боруссия Д” ҳимоячиси жамоани тарк этади

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Невен Суботич бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйламоқда.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра, сербиялик футболчига Европанинг бир неча клуби қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида “Мидлсбро” ва “Гамбург” жамоалари асосий даъвогарлар сифатида эътироф этилган.

Суботич Германия чемпионатида 16 тур ортда қолган бўлсада, бирор марта ҳам майдонга тушмади. Унинг амалдаги шартномаси 2018 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!