"Боруссия Д" раҳбарияти ташаббуси ортидан 850 нафар ходим ўз ишини сақлаб қолди

Германиянинг "Боруссия Дортмунд" клуби футболчилари маошлари қисқартирилишига рози бўлишди, дея хабар бермоқда Bild нашри.

Манбага кўра, Бундеслига ўйинлари вақтинча тўхтатилгани ортидан "асаларилар" раҳбарияти клуб футболчиларига маошларини 20 фоизга қисқартириш таклифи билан чиқди ва унга ижойиб жавоб олишди.

Таъкидланишича, ушбу қарор ортидан клубда фаолият кўрсатаётган 850 га яқин ишчи ўз ишларини сақлаб қолишадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!