Германия Бундеслигасининг 17-турида “Байер” ўз майдонида “Боруссия” Дортмундни қабул қилди.

Мюнхенгладбахдаги беллашув қизиқарли ва муросасиз курашларга бой кечди, якунда эса 2:1 ҳисобида майдон эгаларининг қўли баланд келди. Шу куни “Байер” сафида Мусса Диаби (14') ва Флориан Вирц (80'), “Боруссия” сафида Юлиан Брандт (67') гол муаллифи бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)