“Боруссия Д” ва “Барселона” Дембеле борасида келишувга эришди
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ва Испаниянинг “Барселона” жамоаси ҳужумчи Усмон Дембеле борасида келишувга эришди, деб хабар бермоқда “beIN Sports”.

Трансфер суммаси бонуслар билан 150 млн еврони ташкил этиши та`кидланмоқда. Дортмундликлар спорт директори Михаэль Цорк “блаугранаслар” вакиллари билан учрашиш нияти йўқлигини айтиб ўтганига қарамасдан, томонлар Монакода музокара ўтказишган ва келишувга эришишган.

Бу борада расмий хабар яқин соатлар ичида эълон қилиниши кутилмоқда. Илгарироқ, Дембеле “Барселона”га ўтиш учун, онгли равишда “Боруссия” машғулотларига келмаган ва жамоа томонидан жазоланган эди.