"Боруссия Д" ва "Бавария" битта футболчига кўз тиккан

Леверкузеннинг “Байер” клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт фаолиятини Дортмунднинг “Боруссия”сида давом эттириши мумкин.

Bild нашри тарқатаётган хабарга қараганда, айни пайтда футболчини клуб билан 2019 йилгача тузилган шартнома боғлаб турибди. Аммо, уни қўлга киритиш истагини билдирган жамоалар унинг шартномасида белгиланган 20 миллион еврони тўлашга тайёр бўлса, “доришунослар” унинг кетишига ҳеч қандай қаршилик кўрсатишмайди.

Қайд этиш жоиз, Брандтга Германия грандларидан “Бавария” ҳам жиддий қизиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!