Ads

 

Дортмунднинг “Боруссия” ва Франциянинг “Марсель” клублари “Селтик” ҳужумчиси Мусса Дембеле учун курашга қўшилди. Бу ҳақда TMW хабар бермоқда.

Шотландияликлар 20 ёшли маҳорат эгасининг трансферидан 40 миллион евро талаб қилмоқда. Унинг амалдаги шартномаси эса 2020 йилнинг 31 майига қадар давом этади.

Аввалроқ Англиянинг бир қатор грандлари – “МЮ”, “Тоттенхэм”, “Челси”, “Арсенал”, “Ливерпуль” ва “Эвертон” ҳам ёш истеъдод эгасига даъвогарлик қилмоқда.

Ўтган мавсумда Мусса Дембеле Шотландия чемпионатининг 29 ўйинида майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди. 20 ёшли футболчи Шотландия чемпионати тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллади.