“Боруссия Д”нинг асосий мақсади
Ads

“Базель” ҳимоячиси Мануэль Аканжига дортмунднинг “Боруссия” клуби томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда.

22 ёшли швецариялик қишги трансферида “Боруссия”нинг асосий мақсадларидан бири эканлиги маълум бўлди.

Авволроқ хабар берганимиздай, “қора-сариқлар” спорт директори Михаэль Цорк Аканжини кузатиш мақсадида “Базель”нинг “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувини майдондан туриб кузатиб борган.

Маълумот учун, ҳимоячи ва клуб ўртасидаги шартнома 2021 йилга қадар имзоланган.

Минбар

Барча блоглар