Ads

“Барселона” ҳамон Усмон Дембеленинг трансфери бўйича “Боруссия” Д билан келиша олмаяпти.

Sport.es интернет нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 20 ёшли француз учун 130 млн евро (90+40) таклиф қилишган, бироқ яна рад жавобини олишган.

Эслатиб ўтамиз, дортмундликлар бундан аввалроқ “Барселона”нинг 70 млн евролик таклифини ҳам рад этишган эди. Таъкидлаш керакки, улар Дембелени 150 млн евродан камига сотмоқчи эмас.